Қашқадарёнинг Қарши шаҳри Бўстонлиқ кўчасида 21 июнь куни талончилик жинояти содир этилди, дея хабар бермоқда ИИВ.
Хабар беришларича, Қарши шаҳрида яшовчи, иккиси ҳам 21 ёш бўлган У.Ҳ. ва А.З. «Яшил бозор» биноси қаршисида 28 ёшли Ш.Р.ни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, 220 минг сўм пули, РедМи 4Х ва BlackBerry телефонларини тортиб олган.
«Кўрилган чоралар натижасида У.Ҳ. ва А.З. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси ахборотида.
Изоҳ (0)