Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида 2019 йил 4 апрель куни юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 1986 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Худоёр Жуманазаров ҳалок бўлган эди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигидан маълум қилишларича, марҳумнинг жасади Ўзбекистонга жўнатилган ва дафн этилган.
Ўзбекистоннинг Олмаотадаги бош консуллигидан маълум қилишларича, ҳозирги вақтда ЙТҲ айбдорига нисбатан қўзғатилган жиноят иши материалларини судда кўриб чиқиш учун прокуратурага жўнатиш режалаштирилмоқда ва шу муносабат билан марҳумнинг қариндошлари бу ҳақда хабардор қилинган.
«Зарурат туғилса, марҳумнинг қариндошларига бўлажак суд мажлисида иштирок этишларида ёрдам кўрсатилади», — дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти ахборотида.
Изоҳ (0)