• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Копа Америка мусобақасида ишлайдиган илк ўзбекистонлик Алишер Никимбаев ҳикояси

    Футбол бўйича Копа Америка—2019 мусобақаси ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда. Бугун «А» гуруҳида 3-тур баҳсларига старт берилади. Жумладан, мусобақа мезбони Бразилия терма жамоаси Перуга қарши баҳс олиб боради. Ўйиннинг эътиборли жиҳатларидан бири унда ўзбекистонли футбол эксперти Алишер Никимбаев ҳам ишлайди. У беллашувда координатор ёрдамчиси бўлиб ишлайди. Никимбаев ўйиндан олдин «Дарё» ўқувчиларига мусобақага оид қизиқарли маълумотларни тақдим этди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Агар киши ўз ҳоббисини касб-корига айлантира олса, демак, у ҳақиқатан ҳам жуда бахтли инсон. Буларни ким айтгани аниқ эсимда йўқку-я, аммо бу қарашга тўлиқ қўшиламан — мен жуда ҳам бахтли инсонман. «Пахтакор»га СССР чемпионатида мухлислик қилишни бошлаган чоғларимда футболнинг касбимга айланишни хаёлимга ҳам келтирмаган эдим. Ҳозир эса футбол сабаб Копа Америка—2019 мусобақаси ўтаётган Бразилияда бўлиш бахти насиб этиб турибди. Бу мен учун учинчи қитъа чемпионати ҳисобланади.  Дастлабкиси 1996 йилги БААда ўтган Осиё чемпионати эди. Унда камина журналист сифатида фаолият олиб борганди. 2008 йил ҳам журналист сифатида Евро—2008 мусобақаси сабаб Австрия ва Швейцария майдонларида ишладим. Шунингдек, 2004 ва 2007 йиллардаги Осиё Кубогида ҳам фаолият юритдим. Фақат бунда Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси билан бирга бўлдим. Ва мана энди Америка Кубоги мусобақасидаман. Бу сафар эса Қатар футбол ассоциатияси ва ЖЧ—2022 ташкилий қўмитаси таркибида тажриба алмашиш дастури бўйича мусобақада ишлаш имкониятига эга бўлдим.

    Фото: Алишер Никимбаев

    Фото: Алишер Никимбаев

    Тўғрисини айтсам, 22 июнга қадар Копа Америка—2019 нинг бирортда учрашувини тўлиқлигича кўрмадим. Баъзан ўйинлар бошланиш вақти ҳалал берган бўлса, баъзан мусобага бўлган қизиқишнинг йўқлиги ҳам сабаб бўлди.

    Копа Америка — дунёдаги энг «қари» қитъа чемпионати ҳисобланади. Илк мусобақа биринчи Осиёк Кубогидан 40 йил, илк Европа чемпионатидан эса 44 йил аввал, яъни, 1916 йил ўтказилганди.

    Копа Америка — фақатгина узоқ тарихига эга мусобақа эмас. Ортда қолган 103 йилда кўплаб воқеликлар содир бўлди. Масалан, 1959 йилда бир эмас, икки мусобақа ўтказилган. Жумладан, бири Эквадор, иккинчисига Аргентина мезбонлик қилган. Қизиғи шундаки, 5 карра Жаҳон чемпионлари Бразилия терма жамоаси ўз қитъасида етакчи бўла олмай келмоқда. 103 йил ичида пентакампеонлар Копа Америка мусобақасида атиги 8 марта ғолибликка эришган. Шулардан 4 таси сўнгги 20 йилликда қўлга киритилган. Аммо Уругвай учун бу ўзига хос мусобақа. Футболдаги олтин даврлари 1920-30 йиллар ҳамда 1950 йилларга тўғри келадиган Уругвай айни дамда Копа Американинг 15 та бош совринини ўз музейига элтиб қўйган. Тўғри, бу маълумотларнинг барчасини Wikipedia’дан топишингиз мумкин. Келинг, шунинг учун мусобақа ҳақида кўпчилик мухлисларга маълум бўлмаган маълумотлар ҳақида суҳбатлашамиз.

    Яқин бир ҳафта камина Бразилиянинг энг катта шаҳри — Сан-Паулуда бўламан. Мазкур мусобақа доирасида шаҳардаги икки стадион — «Морумби» ҳамда «Арена Коринтианс» ўйинларни қабул қилмоқда. «Морумби»даги ўйинлар якунига етиб улгурди. Улар атиги учта эди, жумладан, очилиш ўйини ҳам шу ерда ўтди. Энди ҳамма диққат-эътибор «Арена Коринтианс»га қаратилади. Паулисталар (Сан-Паулу аҳолиси шундай аталади) «Арена»ни шаҳардаги энг яхши ўйингоҳ деб ҳисоблайди.

    Фото: Алишер Никимбаев

    Фото: Алишер Никимбаев

    —  «Коринтианс» клубининг бахтга қарши ҳеч қачон ўз стадиони бўлмаган. «Пакаэмбу» стадионини шаҳарнинг бошқа клублари билан бўлишишга мажбур эдик, — дейди «Арена» ишчиларидан бири Кассиано Леонелли.  — Фақатгина мамлакатнинг аввалги президенти Лула да Силва (у «Коринтианс» мухлиси эди) клубимизга стадион қуриш учун маблағ топиб беришда ёрдам кўрсатди.

    Кассианонинг сўзларига қўшимча сифатида шуларни келтиришни лозим топдим: «Коринтианс» стадиони қурилиши режаси 1980 йилларда пайдо бўлган. Бироқ унинг қурилиши орадан фақатгина 30 йил ўтиб — 2010 йил бошланган. Ва 2014 йилги Жаҳон Чемпионати бошланишидан аввал якунига етказилган.

    — 2014 йилги Жаҳон Чемпионатида бизнинг стадион бир нечта ўйинни қабул қилди. Хусусан, Бразилия ва Хорватия ўртасидаги очилиш баҳси ва Нидерландия ҳамда Аргентина ўртасидаги ярим финал тўқнашувини, — дея сўзида давом этади Кассиано.

    — «Арена Коринтианс»ни Сан-Паулудаги энг яхши стадион демоқдасиз? «Маракана» билан ҳам қиёслаганда ҳам шундайми?

    — Йўқ, «Маракана» билан солиштириб бўлмайди. 1950 йилги Жаҳон Чемпионатида Бразилия—Уругвай беллашувига 200 000 мухлис келган. Тарих ва жанговар руҳ — «Маракана»нинг ажралмас қисми. Шундай экан, бизнинг стадионни у билан қиёслаб бўлмайди.

    — Аммо стадиондаги шароитларни солиштирганда-чи?

    — У ҳолда «Арена Коринтианс» «Маракана»дан яхшироқ. Ахир бизнинг стадион топ-тоза. Уларда эса майдон билан трибунани ажратиб турувчи югуриш йўлакчаси бор.

    Қайд этиш жоиз, 2014 йилги Жаҳон Чемпионатидан кейин «Коринтианс» аренаси сиғими деярли учдан бирга қисқарди — 68 727  кишидан, 49 205 кишигача. Шимолий трибуна олиб ташланди ва энди у ерда ўриндиқлар йўқ. Шимолий трибуна — энди «Коринтианс»нинг қайноқ мухлислари учун хизмат қилмоқда.

    — Стадион эртага тўладими? — Бизнинг Кассиано билан суҳбатимиз Бразилия—Перу учрашувидан бир кун олдин бўлганди.

    — Ахир эртага Бразилия ўйнайди. Бироқ умуман олган Копа Америка мусобақаси ўйинларига кутилганидан-да камроқ мухлис келмоқда.

    — Мен ўйинга чипталар нархининг қимматлиги ҳақида эшитдим.

    — Бу айни ҳақиқат. КОНMEБОЛ (Жанубий Америка футбол федерацияси) чипталарга юқори нарх белгилаган. Бироқ муаммолардан бири ўйинлар вақти билан боғлиқ. Мактаб ўқувчиларида ҳали қишки таътиллар бошлангани йўқ. Агарда мусобақани бир ҳафтага кечиктиришганида ҳаммаси бошқача бўларди.

    Ҳақиқатан ҳам Кассиано алдамади. Ҳозир Бразилияда қиш фасли. Ахир мамлакат Жанубий ярим шарда жойлашган. Қиш эса одатий бразилияча. Сан-Паулуда ҳаво бироз совуқроқ. Тунда ҳарорат 15 даражагача тушиб кетади. Кундузи эса ҳарората 25 даражага кўтарилиб исийди. Сан-Паулуда чўмилишни ҳеч ким тавсия қилмайди. Аммо Сан-Паулудан 1,5 соатлик йўл бўлган Рио-де-Жанейрода айни дам олиш, чўмилиш учун қулай палла. Ҳаттоки қиш ҳам ҳалал бермайди.

    Таъкидлаш ўринли, Бразилияда ички парвозлар анчагина қиммат. Масалан, Сан-Паулудан Порту-Аллегригача бориб қайтиш, 650 долларни ташкил қилади. Парвоз эса атиги ўзи икки ярим соат вақтни олади. Шундай экан, Копа Америка—2019 нинг кўпроқ ўйинларини жонли томоша қилишни хоҳлаган мухлис учун энг қулайи ҳам — телевизор.

    Агар сиз Бразилия—Перу беллашувини кўрадиган бўлсангиз бир нарса эътиборингизни тортиши мумкин. Селесао стадионнинг ўнг томонидаги захира ўриндиғидан жой олади. Аммо кийим алмаштириш хонаси чап томонда. Гап шундаки, «Коринтианс» клуби президенти Андреш Саншеш шундай қарорга келган. У жамоанинг кийиниш хонаси терма жамоа бош мураббийи Тите шарафига ўнг томонда бўлишини хоҳлаган. Саншеш «Коринтианс» президентлиги чоғида Тите клуб бош мураббийи бўлган, айнан ўша вақтда стадион қурилиши бошланган. Аслида иккала кийиниш хонаси ҳам бир хил. Қоидаларга кўра, ташкилотчилар бундай бўлишига йўл бермаслиги лозим эди. Аммо айтишларича, Саншеш унинг сўрови қондирилмайдиган бўлса, стадион Копа Америка—2019 ўйинларини қабул қилмаслигини маълум қилган. Охир-оқибат ташкилот розилик берган.

    Яна бир эътиборга молик жиҳат. Перу терма жамоаси кеча ўйинолди расмий машғулотини «Арена Коринтианс»да ўтказишдан бош тортди. Бундай ҳолатлар камдан кам содир бўлади. Қоидага кўра, мураббий ва футболчилар ўйиндан аввал стадион майсаси билан танишиши ва унга кўникиб олишларига имконият тақдим этилади. Бироқ Перу терма жамоаси раҳбарияти меҳмонхонадан стадионгача бўлган вақтда ютиш мақсадида шундай қарорга келган. Бошқа томондан эса бу Жанубий Америка. Бу ерда инсонлар ҳамма жойдагидек бир хил бўлмаслигини ҳам хоҳлаши табиий.

    Алишер Никимбаев, Қатар футбол ассоциацияси техник эксперти

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    22.06.2019, 22:53   Изоҳ (0)   76965
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Суперлига. «Сўғдиёна» ўз уйида «Қўқон-1912»ни мағлуб эта олмади

    22.06.2019, 21:50

    Протеин бепуштликка олиб келадими? Ҳабибулла Низомов жавоб берди (видео)

    22.06.2019, 21:31

    Суперлига. ОКМК сафарда «Андижон»ни мағлуб этди

    22.06.2019, 20:33

    Самвел Бабаян «Локомотив» бош мураббийи бўлади

    22.06.2019, 15:45

    «АҚШда бунақа жанг учун ғолибликни беришмайди». Шаҳрам Ғиёсов Фазлиддин Ғойибназаровнинг мағлубияти ҳақида гапирди (видео)

    21.06.2019, 17:06

    ХОҚ Токио—2020 Олимпиадасига бокс бўйича йўлланмалар қай тартибда ўйналишини эълон қилди

    20.06.2019, 10:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    200 долларлик имзо: Жиззахда иккита мансабдор қўлга олинди

    Ўзбекистон | 13 август, 20:18

    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

    Реклама | 13 август, 19:30

    Ҳиндистон шимолида сув тошқинлари ва кўчкилар қурбонлари сони 240 нафарга етди

    Дунё | 13 август, 20:15

    Украина президенти Владимир Зеленский Германияга борди

    Дунё | 13 август, 20:05

    Доллар курсининг пасайиши: Ўзбекистон иқтисодиёти учун имкониятми ёки хавф?

    Пул | 13 август, 19:56

    “Манчестер Юнайтед” Кейнни АПЛга қайтармоқчи

    Спорт | 13 август, 19:47

    Беларусь ва Россия ядро қуролидан фойдаланишни режалаштириш бўйича машғулот ўтказади

    Дунё | 13 август, 19:40

    Асоссиз ечиб олинган пуллар бугун кун охиригача солиқ тўловчиларга қайтарилади — Солиқ қўмитаси 

    Иқтисодиёт | 13 август, 19:24

    Руҳий қашшоқлик нима ва ундан нега зудлик билан қутулиш керак?

    Маслаҳатлар | 13 август, 19:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.