Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 12-тури доирасида «Сўғдиёна»—«Қўқон-1912» учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда жиззахликлар сафида Шоҳруз Норхонов ҳамда Элёр Орифов биттадан гол киритган бўлса, қўқонликлдан Суҳроб Бердиев дублга эришди. Қизиғи, барча голлар 1-бўлимда киритилди.
Шу тариқа томонлар 2:2 ҳисобида дурангга рози бўлди.
Суперлига
12-тур баҳслари
22 июнь, шанба
«Сўғдиёна»—«Қўқон-1912» 2:2
Голлар: 1:0 — 3 Норхонов, 1:1 — 8 Бердиев, 2:1 — 17 Орифов, 2:2 — 40 Бердиев.«Сўғдиёна»: Милан Митрович, Сардор Қулматов, Искандар Шойқулов, Элёр Орифов, Кахи Maxарадзе, Нуриддин Ҳасанов (Достон Тошматов, 62), Санжар Рашидов, Шоҳруз Норхонов, Шерзод Шакиров (Иззатилла Абдуллаев, 54), Никола Милинкович, Шаҳбоз Жўрабеков
«Қўқон-1912»: Сарвар Каримов, Жамшид Ҳасанов (Беҳруз Саъдиллоев, 81), Қувондиқ Рўзиев (Муҳаммаданас Ҳасанов, 90), Ойбек Рустамов, Жасур Ҳасанов, Суҳроб Бердиев, Иқбол Маликжонов, Шаҳбоз Эркинов (Жавоҳир Эсонқулов, 67), Александр Мерзляков, Марко Милич, Мурод Холмуҳаммедов.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)