Чемпион Шаҳрам Ғиёсов «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни журналист Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.
Суҳбат давомида Шаҳрам Ғиёсов Фазлиддин Ғоибназаров Майкл Фоксга жангни бой бергани, бунинг сабаблари ҳақида гапирди.
Менинг фикримча, бўйи пастлик қилган. Фазлиддин Ғоибназаровнинг бўйи 1,68 ёки 1,70 бўлган, рақибиники эса 1,94 эди. Бу катта фарқ. Ҳар бир спортчи биринчи ўринда ўзига ишонмаса, ҳеч қачон рақибига қарши уриша олмайди. Фазлиддин Ғоибназаров ўзига ишонган, анча меҳнат қилган эди. Аммо рингга чиққач тенг кураш бўлди. Энди барибир АҚШда бунақа жанг учун бизга ҳеч ким ғолибликни бермайди. Биз ҳар доим меҳмонда жанг қиламиз. Чунки бизнинг юртимиз Ўзбекистон, Америка эмас. Биз Америкада жанг қилаётганимизда рақибимиздан бир калла, бир баравар кучлилигимизни исботлай олмасак, жангда ғолибликни ният ҳам қилишимиз керак эмас. Боксчимизнинг хатоси нимада эканлигини билмайман. Фазлиддин Ғоибназаров аслида меҳнацевар инсон. Менимча, у янада кўпроқ меҳнат қилиши керак. Бунақа бўйи баланд спортчини ютиш учун яна беш карра кўпроқ машғулот ўтказмаса ғолиб бўлиш қийин, унинг рақиби ҳам яхши боскчи эди.Шаҳрам Ғиёсов, боксчи
Изоҳ (0)