21 июнь, жума куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 12-тур баҳсларига старт берилади.
Турнинг дастлабки ўйинида Андрей Фёдоров қўл остидаги Тошкентнинг «Локомотив» клуби сафарда Самарқанднинг «Динамо» жамоасига қарши майдонга тушади. Беллашув соат 18:00 да старт олади.
Эслатиб ўтамиз, «темирйўлчилар» мусобақанинг 11-турида «Сурхон»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратган бўлса (5:1), «Динамо» «Қўқон-1912» билан дуранг натижа қайд этганди (2:2).
Шу куни Шота Арвеладзе бошқарувидаги «Пахтакор» клуби ўз майдонида Навоийнинг «Қизилқум» жамоасини қабул қилади. Учрашув соат 19:45 да бошланади.
Қайд этиш жоиз, тошкентликлар аввалги турда «Бухоро» дарвозасига жавобсиз 5 та гол урганди (5:0). «Қизилқум» эса «Сўғдиёна» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди.
Суперлига
12-тур баҳслари
21 июнь, жума
«Динамо»—«Локомотив» 18:00
«Пахтакор»—«Қизилқум» 19:45
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)