Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Уругвайда қаттиқ ёмғир оқибатида юзага келган сув тошқини сабабли камида 8,5 минг киши ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Фото: Trend

Фото: Trend

«Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатнинг 9 та департаментида 8 500 киши ўз уйларини тарк этиб бўлди. Улардан 2781 нафари эвакуация қилинган, 5719 нафари мустақил тарк этди», — дейилади Уругвай Фавқулодда вазиятлар миллий бошқармаси (SINAE)нинг 19 июндаги хабарида.

Энг мураккаб вазият Дурсано департаментида кузатилган бўлиб, у ерда 6 200 киши ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган. Сув тошқинида, шунингдек, Канелонес, Флорес, Флорида, Монтевидео, Рил-Негро, Сан-Хосе, Сорьяно ва Трейнта-и-Трес департаментлари ҳам жабрланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди