Хитой раҳбари Си Цзиньпин давлат ташрифи билан Пхеньян аэропортига етиб келди, деб хабар беради «ТАСС».
Аввалроқ, Синьхуа агентлиги Хитой раҳбари махсус рейс билан Пекинни тарк этгани ҳақида хабар берганди.
Хитой раҳбарига мамлакат ташқи ишлар вазири Ван I, Маркразий қўмита канселярия раҳбари Дин Сюесян, Марказий қўмита сиёсий бюро аъзоси Ян Сзечи ҳамроҳлик қилмоқда.
Си Цзиньпиннинг Шимолий Кореяга ташрифи икки мамлакат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганлигининг 70 йиллиги муносабати билан амалга оширилмоқда. Бу Хитой раҳбарининг сўнгги 14 йил ичида давлат ташрифи билан КХДРга биринчи бор бориши.
Изоҳ (0)