Сирдарёнинг Сардоба тумани «Наврўз» маҳалласида жойлашган «Баркамол авлод» болалар маркази қошида ташкил этилган «Меҳржон» номли болалар кундузги дам олиш оромгоҳида болажонларга ёнғин хавсизлиги қоидаларига риоя этиш бўйича профилактик тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ёнғин хавсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, ёз келиши билан ғалла ўрим-йиғим мавсуми бошлангани сабабли, мавсумни беталофат ва ёнғинларсиз ўтказиш мақсадида жойларда комбайн операторлари ва ҳайдовчиларга ёнғинларни олдини олиш ва бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан фойдаланиш тартиби бўйича тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)