• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Меҳнат вазири Шерзод Кудбиев: Андижондаги кўзбўямачиликда жабрланган аёллар ишлаган корхонадаги аҳволни меҳнат инспекцияси ўрганади

    Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев 18 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида журналистлар билан бўлиб ўтган мулоқотда Андижондаги кўзбўямачиликни меҳнат инспекцияси ўрганишини айтиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов хабар бермоқда.

    Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

    Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

    Эслатиб ўтамиз, Андижон шаҳрида ижтиомий ҳимояга муҳтож бир неча аёлларга коттеж бериш шарти билан «Мустақиллик тикувчилик мажмуаси»га ишга қабул қилингани, 2019 йилнинг февраль—март ойларида вилоят ҳокимлиги масъули корхонанинг уй-жойга муҳтож олти нафар ишчисига янги қурилаётган коттежлардан совға сифатида биттадан берилишини маълум қилгани, уларнинг бепул коттеж олгани тўғрисида «Ўзбекистон 24» телеканалида лавҳа ҳам эфирга узатилгани ҳақида аввал хабар берилган эди.

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга ташрифи вақтида ишчилардан фақат бир нафарига коттеж совға қилинган. Ташрифдан сўнг вилоят ҳокимлиги масъули талабига кўра, қолган беш нафар ишчи янги қурилаётган тўрт қаватли уйлардан хонадон ажратиш ваъда қилинган ҳолда коттежлардан кўчирилган. Бош прокуратура маълумотларига кўра, вилоят ҳокимлиги мутасаддилари беш нафар аёлга коттеж берилишини ваъда қилиб, улардан бу ҳақда ОАВга интервьюлар олинишига эришиб, коттежларга уларни уй эгаси сифатида киритиб қўйиб, бироқ якунда уларга коттеж ажратмасдан, кўзбўямачиликка йўл қўйган.

    Тикув цехи ходимлари Шоҳиста Бакирова ва Муяссар Раҳимова «Дарё»га берган интервьюсида «Мустақиллик тикувчилик мажмуаси» ҳамда улар ўртасида ҳеч қандай шартнома имзоланмагани, меҳнатга қай тартибда ҳақ тўланиши, уй учун қайси битимга кўра пул ўтказилаётгани айтилмаганини маълум қилган эди. Уларнинг маълум қилишича, цехда ходимлар баъзан 15—16 соатлаб, шанба ва якшанба кунлари ҳам ишлатилган. Чанг-тўзонга қарамай, айрим аёллар эмизикли боласи билан келиб, ишлаган. Хусусан, Шоҳиста Бакирова ва Муяссар Раҳимова саккиз ой маош олмай ишлаган, баъзан фарзандларини ҳам олиб келиб ишлатган.

    18 июнь куни бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев иштирокида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда, журналистлар нима учун «Мустақиллик тикувчилик мажмуаси» корхонасида меҳнат қонунчилиги бузилиши ҳолатлари мавжудлиги юзасидан вазирлик бирор изоҳ бермаганлигига қизиқди. Вазир Кудбиев Андижондаги кўзбўямачилик ҳолатида меҳнат қонунчилиги бузилиши ҳолатларидан бехабарлигини билдириб, ушбу масала меҳнат испексияси томонидан ўрганиб чиқилишини таъкидлади.

    «Буни ўрганиб чиқиб, расмий жавоб берамиз. Бугунги махсус буйруғимга асосан, Меҳнат инспекциясининг Андижонга боғлиқ бўлмаган инспекторларидан иборат гуруҳи тузилиб, ўша корхонадаги меҳнат шароити ўрганилади», — деди вазир Кудбиев. Журналистнинг Андижондаги ҳолат бўйича материаллар ОАВда эълон қилинганига икки ҳафтадан ўтгани ва вазиятни ўрганиш учун етарлича вақт бўлгани ҳақидаги таъкидига вазир изоҳ бермади.

    19.06.2019, 22:51   Изоҳ (0)   27345
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Садриддин Мўминов Наманган тумани ҳокими этиб тайинланди

    19.06.2019, 22:20

    Сирдарёда бир мактабнинг 5 нафар битирувчиси ўқишни олтин медаль билан тугатди

    19.06.2019, 20:41

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Самарқанд вилояти перинатал марказида юз берган вазият юзасидан хизмат суриштируви тайинланди

    19.06.2019, 20:15

    Инфографика: Ўзбекистонда ОТМларга қабул квоталари уч йил давомида деярли икки баробарга кўпайди

    19.06.2019, 20:02

    Наманганда масжиддан велосипедларни ўғирлаб, сотиб юборган шахсга жазо тайинланди

    19.06.2019, 19:36

    Тошкентда Cobalt ҳайдовчиси 18 ёшли қизни уриб юборди

    19.06.2019, 19:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” 2026 йилда “Ливерпуль” ҳимоячисини сотиб олади

    Спорт | 5 август, 15:45

    “Денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган давлатларга жаҳон иқтисодиётида тенг шароитларда иштирок этиш имкониятини таъминлаш керак” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 5 август, 15:41

    Тошкентда бир киши бир кунда ўртача 230–270 литр ичимлик суви сарфлайди — “Ўзсувтаъминот” АЖ вакили

    Ўзбекистон | 5 август, 15:35

    Эронда жазирама: электрни тежаш учун давлат идоралари ёпилади

    Дунё | 5 август, 15:25

    Хитой блокадаси Тайваннинг электр таъминотини издан чиқариши мумкин. Аммо бу ҳаммаси эмас — таҳлил

    Дунё | 5 август, 15:10

    Женнифер Лопес ва унинг жамоаси Еревандаги ресторанда тушлик учун 37 минг доллар тўлади

    Шоу-бизнес | 5 август, 15:00

    Барча босқичлар тизимли назоратга олинади — Тошкент вилояти ҳокимлиги Sea Breeze лойиҳаси ҳақида

    Ўзбекистон | 5 август, 14:50

    “Манчестер Сити” Родрига янги шартнома таклиф қилмоқчи

    Спорт | 5 август, 14:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.