Бугун, 20 июнь куни Хитой раиси Си Цзиньпин рафиқаси Пен Лиюань билан биргаликда биринчи бор КХДРга давлат ташрифини амалга ошириш мақсадида Пекинни тарк этди, деб хабар беради «РИА Новости».
Одатда Хитойга поездда келадиган Шимолий кореялик ҳамкасбидан фарқли ўлароқ Си Цзиньпин КХДРга самолётга бормоқда.
Хитой раҳбарига мамлакат ташқи ишлар вазири Ван I, Маркразий қўмита канселярия раҳбари Дин Сюэсян, Марказий қўмита сиёсий бйро аъзоси Ян Цзечи ҳамроҳлик қилмоқда.
Си Цзиньпиннинг Шимолий Кореяга ташрифи икки мамлакат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганлигининг 70 йиллиги муносабати билан амалга оширилмоқда. Бу Хитой раҳбарининг сўнгги 14 йил ичида давлат ташрифи билан КХДРга биринчи бор бориши.
Изоҳ (0)