Россия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази (ВЦИОМ) мамлакат президенти Владимир Путинга ишонч даражаси пасайганини қайд этди.
3—9 июнь кунлари ўтказилган сўров натижаларига кўра, Путинга ишониши ҳақида респондентларнинг 71,7 фоизи маълум қилган (бир ҳафта аввал 72,4 фоиз).
Сўров қатнашчиларининг 25 фоизи Россия президентига ишонмаслигини билдирган (бир ҳафта олдин 24,3 фоиз).
Сўров ВЦИОМ учун янги услуб бўйича ўтказилган ва унинг иштирокчиларига «Сиз Владимир Путинга ишонасизми ёки йўқми?» деган савол берилганди.
Изоҳ (0)