Ўзбекистонда пенсия ёшининг оширилиши 2021 йилдан сўнг амалга ошиши мумкин. Бу ҳақда Пенсия жамғамасидаги манба маълум қилди, дея хабар беради «Podrobno.uz».
«Бугунги кунда давлат пенсия таъминотини ислоҳ қилиш концепциясини такомиллаштириш ишлари кетмоқда. Жаҳон банки, БМТ Тараққиёт дастури, бошқа халқаро ташкилотлар ва экспертлар билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда. Йил охирига қадар, барча босқичлар, жумладан, жамоатчилик муҳокамасидан ўтганидан сўнг, тасдиқлаш учун тақдим этишни режалаштирганмиз. Ҳужжат 2020 йилда тасдиқланганидан сўнг то 2021 йилгача тушунтириш ишларини олиб бориш ва бўлажак ўзгаришларга тайёргарлик кўриш учун маълум муддат бўлади», — деди нашр суҳбатдоши.
Манбага кўра, пенсия ёшининг оширилиши 2022 йилга кўчирилиши ҳам мумкин.
Давлат пенсия таъминотини ислоҳ қилиш концепциясига мувофиқ, Ўзбекистонда эркаклар учун пенсия ёшини 63, аёллар учун 58 ёшгача босқичма-босқич ошириш кўзда тутилмоқда. Пенсия ёши ҳар йили 6 ойга ошириб борилади.
Изоҳ (0)