19 июнь куни тахминан соат 10:00 да Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани Юзработ кўчасида Хоразм вилоятида рўйхатдан ўтказилган Cobalt русумли автомобилда ҳаракатланиб борган 31 ёшли Д.Б. пиёдани уриб юборган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабарида айтилади.
Жабрланувчи – 18 ёшли А.Х. исмли қиз ҳайдовчининг ўзи томонидан тиббиёт муассасасига олиб борилиб, у ерда унга зарур ёрдам кўрсатилди. Тан шикастлари оғирлиги ва ЙТҲ сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Изоҳ (0)