Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Айни пайтда Тошкент вилояти Бўка туманида Ўзбекистон Президенти  томонидан илгари сурилган 5 та ташаббус доирасида маънавий-маърифий тадбир ўтказилмоқда, деб ёзади ЎзА.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Бўстон маҳалласида бўлиб ўтаётган мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъуллари, Ўзбекистон Фанлар Академияси академиклари, ёзувчи ва шоирлар, эл ардоғидаги санъаткорлар иштирок этмоқда.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

1 июнь куни Президент Бўка туманидаги Бўстон маҳалласига ташриф буюриб, туманда 5 та ташаббус доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишган эди. Давлат раҳбари мазкур маҳаллага ташрифи чоғида ҳудудда жойлашган 27-умумтаълим мактабининг 2-синф ўқувчиси Фазилат Ёқубова ўзининг 5 ташаббус, деб номланган шеърини ўқиб берган эди.

Тадбир доирасида Фазилат Ёқубовага Президент совғаси – Cobalt автомобили топширилди. 19-Болалар мусиқа ва санъат мактабига ҳам Президент совғаси – Isuzu автобуси берилди.

«Бўстон маҳалласи аҳолиси, ёшларининг Ўзбекистон илм-фан, адабиёт ва санъат намоёндалари билан учрашуви давом этмоқда. Президент совғасини Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси Рустам Холматов топширди», — дейилади хабарда.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)