Оқ уйда АҚШ армиясида 23 йил хизмат қилган Андре Раш ошпазлик қилади, деб ёзмоқда TJournal. У Жорж Буш администрацияси билан ҳам, Барак Обама администрацияси билан ҳам, Дональд Трамп администрацияси билан ҳам ишлашга улгурган.
Унинг ошпазлик фаолияти АҚШ армиясида бошланган. Мактабни битириши билан ҳарбий хизматга борган ва «VIP-шахслар, меҳмонлар ва генералларни қўриқчиси қабилидаги ишлар билан шуғулланган». У умумий ҳисобда армияда 23 йил хизмат қилган ва Ироқда ярадор бўлган.
Раш параллел равишда Вест-Пойнт ҳарбий академияси, Пентагон учун қабуллар ва кечки овқатлар ташкиллаштирган. Энди эса бу ишларни Оқ уйда бажармоқда. Раш доимий ошпаз сифатида ишламайди, фақат энг муҳим тадбирларга келади холос.
Июнь ойи бошларида Reddit ижтимоий тармоғида 2018 йил Вашингтонда ўтказилган президент тадбирларидан бирида Андре Раш хизмат қилаётгани суратлари тарқалган. Тармоқ фойдаланувчилари бу суратлардан мем тайёрлаб, фотошоп-батл ўтказган.
Изоҳ (0)