Янги Зеландияда қўнишга уриниш чоғида ҳавода икки енгил моторли самолёт тўқнашиб кетди. Бу ҳақда маҳаллий TVNZ телеканали хабар бермоқда.
Авиаҳалокат Maстертон шаҳридаги Худ аэродроми яқинида рўй берди. Тўқнашувдан сўнг икки самолёт ҳам аланга олди.
Полицияга кўра, ўқув самолёти ва 4 нафар парашютчи парвозидан сўнг аэродромга қайтаётган самолёт тўқнашган. Ҳодиса оқибатида 2 киши — самолётларнинг учувчилари ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)