Исёнчи хусийлар Саудия Арабистони жанубий қисмидаги Жизана ва Абха аэропортларига дронлар ёрдамида ҳужум қилди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
Қурилмаларнинг зарбалари Жизана аэропортидаги диспетчерлик пунктлари ва Абха аэропорти ёқилғи қуйиш шохобчасига йўналтирилди. Айни пайтда мазкур аэропортлар ишламаяпти.
Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция кучлари хусийларнинг Абха шаҳрига қаратилган дронини қўлга олгани билдирилмоқда.
Мазкур ҳужумлар қурбонлари ҳақида маълумот берилмаган.
Изоҳ (0)