Ҳиндистон шимоли-шарқидаги Бихар штатида жазирама туфайли камида 29 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Қурбонларнинг энг кўпи — 25 киши Auraнгобод округига, қолган 4 киши Навада ва Гайя округларига тўғри келмоқда. Яна 30 нафардан ошиқ киши касалхоналарга ётқизилган.
Бихарда охирги бир неча ҳафта давомида термометр устуни 40 даражадан пастга тушгани йўқ. Нью-Деҳлида эса ҳарорат 50 даражадан ошиб кетди ва Ҳиндистон пойтахти тарихидаги энг юқори кўрсаткичга етди.
Изоҳ (0)