Россия телеканаллари «Владимир Путин билан тўғридан тўғри эфир» рекламасини намойиш этишни бошлади, деб хабар берди TJournal.
Реклама кадрларидан бири президентнинг фуқаролар саволларидан иборат юзи ҳисобланади. «Нима учун?», «Нима сабабдан?», «Қаердан?» ҳамда «Қанча?» каби саволлар шулар жумласидан.
9 июнь куни Кремль Путин билан тўғридан тўғри эфир муддатини 20 июнь этиб белгилаганди. Президент матбуот хизмати эфир учун саволлар тўплаш жараёни бошланганини маълум қилди.
Трансляция «Биринчи», «Россия 1», «Россия 24» телеканаллари, шунингдек «Vkонтакте»да кўрсатилади.
Изоҳ (0)