Россиянинг Воронеж вилоятида енгил машина ва микроавтобус тўқнашувида 8 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
Вилоят ИИБ матбуот хизматининг билдиришича, 15 июнь куни кечки пайт Воронеж—Луганск йўлининг 59-километрида Ford Focus ва Volkswagen Transporter микроавтобуси юзма-юз тўқнашган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Ford Focus ҳайдовчиси бошқарувни уддалай олмай, йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетган.
ЙТҲ оқибатида 7 киши ҳодиса жойида ҳалок бўлган, аёл ва унинг 10 яшар қизи касалхонага ётқилган. Она жароҳатлар туфайли кейичалик ҳаётдан кўз юмган.
Изоҳ (0)