Украина президенти Владимир Зеленский Мариуполга ташрифи чоғида ишлаб турган фаввора оралаб чопиб ўтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
У Театр майдонида чиқиш қилди ва Драма театри томон йўл олди. Унинг атрофида дарров оломон тўпланди.
Украина раҳбари машинага йўлни қисқартирмоқчи бўлди ва қўриқчилари билан фаввора оралаб чопиб ўтди. Унинг ортидан маҳаллий аҳоли вакиллари ҳам югурди ва сув остида қолди.
Изоҳ (0)