• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Жусан», «Меҳр». Марказий Осиё давлатлари Сурия ва Ироқдан фуқароларини қандай қайтармоқда?

    Жорий йил Рамазон ойида 156 нафар Ўзбекистон фуқароси Суриядан қайтарилди. Улар 30 май куни махсус авиарейс билан Тошкентга олиб келинди. Бу борада қўшни мамлакатлардаги ҳолат қандай? «Дарё» колумнисти Азизбек Абдувалиев Марказий Осиё давлатларининг Сурия ва Ироқдан ватандошларни қайтариш билан боғлиқ махсус амалиётлари тажрибасини ўрганди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қозоғистон

    Кузатишларимизни Қозоғистондан бошладик. Бу бежиз эмас, чунки мазкур давлат Марказий Осиёда биринчи бўлиб фуқароларини Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан олиб келишга киришди.

    Фото: Tengrinews

    Фото: Tengrinews

    Maxсус амалиёт «Жусан» («Ёвшан») деб номланди. Президент Нурсултон Назарбоевнинг кўрсатмасига биноан 2019 йил 5—6 январь кунлари ўтказилган операция натижасида Қозоғистонга 47 киши олиб келинди. Уларнинг 11 нафари аёл, 30 нафари бола эди.

    Операция гуманитар мақсадларни кўзлаб, асосан болаларни жанговар ҳудудлардан олиб чиқиш, шунингдек, миллий хавфсизликка эҳтимолий таҳдидларнинг олдини олиш учун амалга оширилди.

    Қозоғистонга олиб келинганлар махсус карантин марказларига жойлаштирилиб, шифокор ва психологлар назоратида бўлди. Ноқонуний хатти-ҳаракатларга қўл урган эркаклар жавобгарликка тортилди. Жумладан, улардан икки нафари 8 йилга озодликдан маҳрум этилди.

    Фото: YouTube

    Фото: YouTube

    Жорий йил апрель ойида Нур-Султон шаҳрида ташкил қилинган «Радикализмнинг олдини олишда Қозоғистон тажрибаси» мавзусидаги медиатур давомида қайд этилганидек, минтақада радикализм, экстремизм ва терроризм хавфини олдини олиш мақсадида Қозоғистон 2018 йилда тўрт йиллик махсус дастур ишлаб чиқди. Сурия ва Ироқдан ўз фуқароларини олиб келиш дастурини амалга ошириш учун қарийб 1 миллиард доллар ажратилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Давлат бу маблағдан мазкур дастур асосида фаолият олиб борувчи ташкилотларга танлов асосида ажратади. Улардан бири «Ҳуқуқ» жамоатчилик фонди ҳисобланади. Фонд, жумладан, «Жусан» махсус амалиётларида Суриядан Қозоғистонга олиб келинган аёллар ва болалар билан ишлайди. Унинг раҳбари Ольга Риль қозоқ аёлларининг аксарияти ўз хоҳишларига қарши, эри ёки яқинларининг босими остида жанг майдонига кетганини айтади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Ватанига қайтган айрим аёллардан ҳатто оилалари ҳам воз кечган. Биз уларга ҳаётини қайта йўлга қўйишида ёрдам берамиз. Тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлса, грантлар ажратилади, болалари боғча ёки мактабга жойлаштирилишида кўмак берилади. Январь ойида олиб келинган аёл ва болаларнинг аксарияти ташкилотимиз кўмагида ҳозир одатий ҳаётга мослашган», — дейди фонд раҳбари.

    Қозоғистон 7—9 май кунлари «Жусан-2» операциясини амалга оширди ва Суриядан 231 нафар фуқаросини эвакуация қилди. Улардан 156 нафари асосан мактабгача ёшда бўлган бола, 18 нафари етим.

    Фото: YouTube

    Фото: YouTube

    «Қозоғистон терроризмга қарши кураш, шунингдек, қийин вазиятда қолган фуқароларга ҳар томонлама ёрдам бериш бўйича ўз мажбуриятларини тасдиқлайди. Гуманитар акция давом эттирилади. Одамларимиздан ҳеч ким ўз ҳолига ташлаб қўйилмайди», — деди ушбу операцияни ўтказишга топшириқ берган янги президент Қосим-Жўмарт Тўқаев.

    Фото: Tengrinews

    Фото: Tengrinews

    Олиб келинган аёллар ва болаларни кўздан кечирган шифокор Альбина Айтпагамбетованинг айтишича, улар орасида ўқотар қуролдан яраланган аёллар, ҳатто болалар бор. Ҳомиладор ёки янги туғилган чақалоғи бор аёллар ҳам келтирилган.

    Психолог Лола Шакимованинг таъкидлашича, мулоқот ва тестлар натижасида кўп болаларда руҳий ва нутқ ривожидан ортда қолиш, ақлий заифликнинг дастлабки аломатлари сезилган. Бу уларнинг оналари ҳомиладорлиги оғир, уруш шароитларида кечгани, кўплари ертўлаларда, шифокор иштирокисиз боласини дунёга келтиргани билан боғлиқ.

    «Улар ўта эҳтиёткор: жойлашган манзиллари устидан самолёт учганида чўчиб беркинганлари, стол ёки каравот тагига яширинишга ҳаракат қилганларига гувоҳ бўлдик», — дейди Шакимова.

    28—31 май кунлари Қозоғистон махсус хизматлари томонидан «Жусан-3» операцияси ўтказилди. Амалиёт давомида 67 аёл ва 171 бола, жумладан, 9 нафар етим олиб келинди.

    Фото: YouTube

    Фото: YouTube

    «Жусан-3» Қозоғистон фуқароларини Суриядан эвакуация қилишга қаратилган комплекс гуманитар операциянинг якуний қисми бўлди. Мазкур махсус операциянинг барча босқичлари давомида 357 нафар бола ватанига қайтарилди.

    Маълумотларга кўра, Яқин Шарқдаги қуролли можароларда 2011—2016 йиллар давомида 800 нафарга яқин қозоғистонлик иштирок этган.

    Тожикистон

    Ироқдаги қамоқхона ва лагерларда Тожикистон фуқаролари бўлган 43 нафар аёл ва 95 нафар бола сақланаётгани аниқланган. Жорий йил 30 апрелида Бағдоддан махсус рейс билан Душанбега 84 нафар бола қайтарилди. Улар 1,5 ёшдан 15 ёшгача бўлиб, асосан қизлардан иборат.

    Фото: Asia-Plus

    Фото: Asia-Plus

    Болалар Ироқнинг FlyErbil авиакомпанияси самолётида келтирилди. Улардан айримлари ўз вақтида ота-оналари томонидан Ироққа олиб кетилган, баъзилари эса ўша ерда туғилган. Оталарининг аксарияти ўлдирилган, оналари эса Ироқ қамоқхоналарида сақланмоқда.

    Маълумотларга кўра, турли йилларда Тожикистоннинг 1900 нафарга яқин фуқароси жанговар ҳаракатларда иштирок этиш учун Сурия ва Ироққа йўл олган. Улардан 500 нафарга яқини ҳалок бўлган.

    Фото: Asia-Plus

    Фото: Asia-Plus

    Тожикистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Раджабмо Ҳабибуллозоданинг айтишича, болалар руҳий ҳолати ва соғлиги тикланганидан сўнг қариндошларига топширилади. Агар бундай одамлар бўлмаса, давлат уларни қарамоғига олади ва жамиятга мослашишлари учун зарур барча тадбирларни амалга оширади.

    Мамлакат расмийлари Ироқ ва Суриядаги қамоқ ҳамда лагерларда сақланаётган фуқароларини олиб келиш бўйича музокаралар давом этаётганини билдирган.

    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан «Меҳр» инсонпарварлик операцияси доирасида Ўзбекистонга қайтарилган 156 кишидан 107 нафари болалар, 48 нафари аёллардир. Улар Тошкент вилоятидаги барча шароитларга эга санаторийга жойлаштирилди. Бу ерда уларнинг шахсий ҳужжатларини тиклаш, ижтимоий нафақалар тўлаш чоралари кўрилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент матбуот хизматига кўра, «алдов оқибатида ўзга юртга бориб қолиб, оғир ҳаётий даврни бошидан ўтказган бу инсонларга ҳукумат томонидан тиббий, психологик, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилади. Уларнинг тинч ҳаётга қайтиб, жамиятга мослашишлари, таълим ва ижтимоий дастурларда иштирок этишлари учун зарур шароит яратилади, бошпана ва иш билан таъминлаш чоралари кўрилади».

    Ижтимоий тармоқларда бу чоралар юзасидан салбий фикрлар ҳам билдирилди. Уларнинг муаллифлари бу инсонлар уруш ўчоқларига ўз хоҳишига биноан йўл олгани, Ўзбекистоннинг ўзида бундай ёрдамга муҳтожлар етарли эканлигини таъкидлаган.

    Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти ҳокимлигида ўтказилган йиғилиш давомида Суриядан қайтарилган 156 нафар ўзбекистонлик ҳақида тўхталиб ўтди ва бу борадаги гап-сўзларга чек қўйди, назаримизда.

    «Уят бўлса ҳам айтиш керак, 156 нафар Сурияга кетганлар нима учун кетган? Кимни излаб кетган? Тан олиш керак, биз уларга шароит яратиб бермаганимиз учун кетган! Мен Конституцияга кўра чора кўришим керак аслида. Лекин ундай қилмайман. Чунки улар ўзбек, бизнинг ватандошларимиз!»

    Фото: YouTube

    Фото: YouTube

    Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг айтишича, Суриядан қайтганларга халқаро конвенцияларда кўрсатилган ҳуқуқий меъёрлар асосида ёрдам кўрсатилган.

    «Суриядан қайтган фуқароларимизни жамиятимизга интеграция қилиш бўйича БМТ ва UNICEF’нинг юқори малакали мутахассислари, Хотин-қизлар қўмитаси, мактабгача таълим, халқ таълими вазирлиги вакиллари, диний қўмита ходимлари иш олиб борди.

    Ҳозирда улар жамиятга қўшилишга тайёр, бунга тўсқинлик қиладиган муаммолар йўқ. Халқаро тажрибаларга кўра уруш ўчоқларидан келган фуқароларга ижтимоий ҳимоя ва ёрдам 6 ойдан бир йилгача бўлган муддатда давом этади», — дейди Азиз Абдуҳакимов.

    Азиз Абдуҳакимовнинг қайд этишича, 12 июнь куни санаторийдаги 156 нафар фуқаронинг реабилитацияси биринчи босқичи якунланди. Бундан бир кун аввал ҳукуматнинг махсус комиссияси томонидан 47 нафар аёлга фуқаролик паспорти ва 102 нафар болага туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома топширилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    142 киши, жумладан, 47 нафар онага энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баробари ва 95 нафар болага 5 баробари миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди. 3 нафар етим бола «Меҳрибонлик» уйига, 3 нафари «Кичкинтой» болалар уйига жойлаштирилди. 2 нафар бола ўзининг қариндошларига васийлик тариқасида расмийлаштирилиб берилди. Россия фуқароси бўлган бир аёл ва унинг 4 нафар боласи ватанига қайтарилгунгача реабилитация қилиш марказига жойлаштирилди. Бир киши шифохонада даволанмоқда.

    Суриядан қайтганлар 12 июнь куни тонгда вилоятлардан келган ҳоким ўринбосарлари кузатувида яшаш жойларига юборилди ва куннинг иккинчи ярмида яшаш манзилларига етиб борди.

    Ўзбекистондан Яқин Шарқдаги жангари гуруҳлар сафига қўшилганлар ва уларнинг оила аъзолари сони бўйича аниқ маълумотлар мавжуд эмас. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳам шу ҳақдаги баёнот билан чиқди.

    Ўзбекистоннинг Дубайдаги бош консули Алишер Саломовнинг таъкидлашича, «Меҳр» операцияси Суриянинг тегишли идоралари ва Қизил Хоч ташкилоти билан ҳамкорликда амалга оширилган. Бу амалиёт яна давом эттирилади ва Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан ўзбекистонликларни қайтариш чоралари кўрилади.

    Қирғизистон

    Жорий йил май ойида Бишкекда ўтказилган матбуот анжуманида Суриядаги жангари гуруҳларга қўшилиб, кейинчалик асирга тушган қирғизистонликларнинг яқинлари уларни ватанга олиб келишга кўмак сўраб, президент Сооронбай Жээнбековга мурожаат қилган.

    Фото: Sputnik

    Фото: Sputnik

    Улар Сурияга кетганларни Қирғизистонга олиб келиш, афв этиш, руҳий ва ижтимоий реалибитация қилиш зарурлигини таъкидлаган.

    «Уларни олиб келиш учун давлат тезда ҳаракат қилиши керак. БМТ, Қизил Хоч каби халқаро ташкилотларга чиқиб, у ерларда сақлаб турилган фуқароларимизнинг тақдири ҳақида билиб беришни сўраш лозим. Чунки бу ташкилотларининг уруш бўлаётган давлатларда тутқунликда бўлган одамлардан хабар олиб, ҳар икки тарафга мурожаат қилишга ҳаққи бор», — дейди Бишкекдаги нодавлат ҳуқуқ ташкилоти раҳбари Азиза Абдирасулова.

    Фото: BBC

    Фото: BBC

    Қирғизистон давлат хавфсизлик қўмитаси Ироқ ва Суриядаги фуқароларни олиб келиш бўйича ҳаракатлар бошлангани, президентнинг яқинда берган топшириғи асосида бу йўналишдаги ишлар янада кучайтирилганини маълум қилган.

    Маълумотларга кўра, Қирғизистондан Сурия ва Ироққа кетганлар сони 800—850 кишини ташкил этади.

    Туркманистон

    Марказий Осиёдаги яна бир давлат — Туркманистондан Яқин Шарқдаги жангари гуруҳлар сафига қўшилганлар бўйича аниқ маълумотлар мавжуд эмас.

    Фото: Sputnik

    Фото: Sputnik

    Шунингдек, Сурия ва Ироқдан туркманистонликларни қайтариш юзасидан уринишлар борасида ҳам расмийлар сукут сақламоқда.

    Медиатур доирасидаги материаллар Европа Иттифоқи молиявий кўмагида тайёрланган.

    15.06.2019, 14:30   Изоҳ (0)   46728
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ердан 4 ярим ёруғлик йили узоқлигида янги сайёра ва юлдуз аниқланди

    Дунё | 10 август, 00:10

    “Украина тақдири европаликлар иштирокисиз ҳал қилинмаслиги керак” — Эммануэл Макрон

    Дунё | 9 август, 23:30

    Ўзбекистонда иш берувчиларга қўйилган айрим талаблар бекор қилинади

    Ўзбекистон | 9 август, 23:01

    “Ан-Насср” “Бавария” футболчисига қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 9 август, 22:24

    “Ҳизбуллоҳнинг қуролсизлантирилишига қаршимиз” — Эрон расмийси

    Дунё | 9 август, 22:20

    Индонезия Ғазо жабрдийдалари учун кимсасиз оролда шифохона очади

    Дунё | 9 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.