Пол Алленнинг Microsoft компанияси асосчиларидан бири бўлмиш Vulcan холдинг компанияси дунёда энг йирик Stratolaunch самолёт ташувчиси билан боғлиқ лойиҳани 400 миллион долларга сотмоқчи. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Stratolaunch лойиҳаси самолёт ташувчиси ракеталарни 9,1 минг метр баландликдан орбитада ишга туширишга мўлжалланган.
Дастлаб Stratolaunch Systems венчур авиакосмик компанияси тижорат сунъий йўлдошларини қуйи орбитага чиқаришга мўлжалланган қанотли Pegasus XL ракетасини ишга туширишни режалаштирмоқда. Келажакда самолёт бортига учтагача ракета олиши мумкин.
Апрель ойи ўрталарида дунёда энг катта Stratolaunch самолёт ташувчиси ўзининг илк парвозини амалга оширган эди. Самолёт Калифорниядаги Мохаве чўлидаги полигондан учган. Парвоз 5 километрдан ортиқ баландликда, соатига 304 километр тезликда 2,5 соат давом этган. Биринчи парвозда учувчилар самолётнинг учиш-техник хусусиятларини текширган.
Қайд этилишича, самолёт нархи унга эгалик қилиш ҳуқуқи, интеллектуал мулк ва лойиҳа билан боғлик инфраструктурани ўз ичига олади.
Изоҳ (0)