«Реал» ярим ҳимоячиси Лукас Васкенинг уйига ўғри тушди, деб хабар беради AS.
Таъкидланишича, футболчи ва унинг оила аъзолари уйда бўлмаган вақтда хонадонларига ўғри тушган. Етказилган зарар миқдори очиқланмаган.
Ўтган ҳафта эса «Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан ҳамда клуб ярим ҳимоячиси Исконинг ҳам уйларига ўғри тушганди. Ундан ташқари «Атлетико Мадрид» ҳужумчиси Альваро Мората ҳам ўша ҳафтанинг ўзида ўғрилардан жабр кўрган.
Қайд этиш жоиз, аввалроқ бундай кўргиликни Жорди Алба, Кевин-Принс Боатенг, Карим Бензема, Хоакин, Жерар Пике каби Ла Лигада тўп сурувчи машҳур футболчилар ҳам бошдан ўтказган эди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)