Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

АҚШ Қуролли Кучлари марказий қўмондонлиги маълумотига кўра, Эроннинг танкердаги портлашга алоқадорлигини исботловчи видеолавҳа келтирилди, деб хабар берди «РИА Новости».

Фото: AP

Фото: AP

Қайд этилишича, унда Эрон Инқилобчи гвардиясининг ҳарбий хизматчиларининг Уммон кўрфазидаги танкерлардан биридан портламаган минани олаётганини кўриш мумкин.

Ҳарбийларнинг таъкидлашича, Инқилобчи гвардиянинг патруль катери портлаш оқибатида аввал зарарланган Kokuka Courageous кемасидан портловчи моддани олган. Ушбу лавҳани CNN телеканали ҳам тарқатган.

Аввалроқ АҚШ Давлат департаменти Эроннинг Форс кўрфазига чиқишда иккита танкерлар портлатилиши орқасида айнан Эрон турганини маълум қилганди. Ҳужум оқибатида ҳар икки кема жиддий зарар кўрган. Уларнинг экипажларини эса эвкуация қилишга эришилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар