2019 йилнинг 29 август — 1 сентябрь кунлари Канаданинг Торонто шаҳрида Халқаро Қуръон мусобақаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар беради.
Дунёнинг турли мамлакатларидан қорилар ташриф буюриб, ушбу мусобақада иштирок этади.
Маълумотларга кўра, Абу Ҳурайра номидаги марказда ташкил этиладиган мусобақа учун жиддий тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Мусобақанинг олдинги мавсумида турли давлатлардан 16 нафар қори иштирок этган. Ғолибларга 90 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот пули берилган.
Изоҳ (0)