Европа Иттифоқи Гонконг ҳукуматини экстрадиция тўғрисидаги қонун бўйича жамоатчилик билан маслаҳатлашишга чақирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
«Барча томонлар босиқлик билан иш тутишлари керак, зўравонликнинг олдини олиш лозим», — дейилади хабарида. ЕИ, шунингдек, Гонконг ҳукуматини фуқаролар ҳуқуқларига риоя этишга чақирган.
Европа Иттифоқида экстрадиция борасида ҳуқуқий нормаларни ислоҳ қилиш «нозик масала» эканлиги таъкидланди.
Изоҳ (0)