Самарқандда 47 ёшли фуқаро ўзаро жанжал оқибатида танишларини дўппослади, деб хабар берди ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
13 июнь куни Самарқанд туманида яшовчи 47 ёшли Х.Р таниши 57 ёшли О.Ага тегишли Ширинобод МФЙда жойлашган дала ҳовлисида ўзаро жанжалашиб, О.А ва шу ерда бўлган унинг яна бир таниши 44 ёшли Б.Бларнинг танасининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган.
Натижада О.А касалхонага олиб кетилаётган вақтида вафот этган. Б.Б касалхонага ётқизилган. Х.Р қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)