Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Наманганда Ўзбекистон—Жанубий Корея бизнес форуми бошланди. Бу ҳақда «Наманганская правда» хабар бермоқда.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Корея—Ўзбекистон бизнес маркази раҳбари, Evergreen Motors компанияси президенти Ким Санг Кеон бошчилигидаги Жанубий Корея ишбилармонлари делегацияси бизнес форумда иштирок этиш учун 13 июнь куни Наманганга келди.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Делегация вакилларини вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров қабул қилди. Учрашув чоғида Жанубий Корея ва Наманган ишбилармонлик доиралари ўртасида ўзаро ҳамкорлик кўламини янада кенгайтириш масалалалари муҳокама қилинди.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Evergreen motors, Hyundai Industry, Seojeong University, Incheon ЭИЗ, BLS, Himchan hospital, Seum Construction, Dongho Cosmo каби 40 дан ортиқ компания ва ташкилотлар вакилларидан иборат Жанубий Корея делегацияси ҳамда наманганлик тадбиркорлар иштирокидаги бизнес форум бугун, 14 июнь куни ўтказилади.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Бизнес форумда савдо, логистика, қурилиш, таълим, АКТ, тиббиёт, саноат ва инвестициялар соҳаларида фаолият олиб борувчи кореялик ишбилармонлар учун вилоятнинг инвестицион салоҳияти, амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақидаги тақдимотлар ўтказилади. Икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган B2B ва B2G шаклидаги музокаралар ташкил этилади.

Форум доирасида кореялик ишбилармонлар Chust textile, Art Soft Tex ва  Lyuks Plyus Servis  корхоналарига ташриф буюришади. Наманган шаҳридаги «Орзу» кичик саноат зонаси фаолияти, шунингдек, «Афсоналар водийси» тематик парки ҳамда Тўрақўрғон туманида қурилаётган «Hyundai Motor Uz Namangan» қўшма корхонаси қурилиш жараёнлари билан танишиши кўзда тутилган.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар