• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12514.34
    • RUB156.41
    • EUR14600.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Фавқулодда туризм. Оммавий сайёҳликнинг табиатга ва маданий меросга зарари борми?

    Оммавий сайёҳлик аллақачон замонамиз феноменига айланиб улгурган. Дунё кезиш, бошқа давлатларни кўриш қаерлардадир ўзига хос модага, қаерлардадир эса кундалик эҳтиёжга айланган. Аммо сайёҳликнинг кўплаб ижобий жиҳатлари бўлиши билан бир қаторда экологияга ва кишилик маданий меросига салбий таъсирини таъкидламай иложимиз йўқ. The Atlantic нашри томонидан эълон қилинган қуйидаги мақолада ушбу муаммо кенг ёритиб берилади.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Бугун инсоният саёҳат асрида яшамоқда. Даромад ортиши, транспорт воситаларининг жадаллик билан ривожланиб бораётгани «меъёридан ортиқ сайёҳлик» иборасининг юзага келишига сабаб бўлди. Сайёҳлар оломони эса ҳар доим ҳам ижобий ҳодиса бўлавермайди. Сайёҳлар зиёрати натижасида атроф муҳит зарарланмоқда, маҳаллий аҳолининг қашшоқлашуви, улар қўл меҳнати арзонлашуви каби муаммоларни ҳам юзага чиқармоқда.

    Май ойининг охирида Лувр музейи ёпилди. Музей ходимлари залларнинг сайёҳлар билан тўлиб кетганидан ишга чиқишдан бош тортди. Касаба уюшмаси эса «Лувр бўғилмоқда» деб баёнот берди.

    Ер куррасининг бошқа чеккаси – Эверест этаги чўққини забт этиш истагида келган альпинистларга тўлиб кетди. Ўн нафарча альпинист ҳалок бўлди, тирик қолган йўл бошловчи ва гувоҳлар бунинг сабабини чўққига чиқиш истагида бўлган сайёҳларнинг кўплиги билан изоҳлади.

    Бундай ҳодисалар бир талай. Мисол учун, Instagram’чи тўдалар Калифорнияда лолақизғалдоқ гуллаган пайтда жамоат хавфсизлигини ҳам бузиб юборди. Оғир экологик инқироз Майорка аҳолисини сайёҳларга қарши курашиш учун «ёзги фаолият» ҳаракатини тузишга мажбур қилди. Дунёнинг кўплаб сайёҳларни жалб қилувчи нуқталари – Барселона, Венеция, Рейкьявик ва Дубровник дам олувчи сайёҳар билан тўлиб тошган. Таиланд, Филиппин ва Мексика пляжлари сайёҳлар оқими натижасида яксон этилди. Табиатнинг мўъжизакор ажойиботлари Сьерра-Невададан тортиб Андгача хавф остида қолмоқда. Камбоджа ва Ҳиндистондан тортиб Римгача чўзилган зиёратгоҳ масканларига сезиларли даражада зарар етказилмоқда.

    Бу ҳодисани фавқулодда сайёҳлик деб аташмоқда. Бу кутилмаганда барча учун кенг имкониятли бўлиб қолиб очилган ва ҳамма нарсани ўз ичига олган сайёҳлик хизматига ўхшаб кетади. Макроиқтисодий омиллар ва бизнес тенденциялари ўзгариши машҳур марказларда сайёҳлар миқдори ўсишига олиб келмоқда. Бунинг таъсири эса баъзида ўта қимматга тушмоқда. Зарар экология бузилиши, маҳаллий аҳолининг қашшоқлашуви ҳамда улар қўл меҳнатининг арзонлашувида акс этмоқда. Дунёнинг  машҳур зиёратгоҳлари жойлашган нуқталарда сайёҳлик оқими борасида қандай йўл тутиш керак деган савол юзага чиқмоқда.

    Маҳаллий аҳоли кўп вақтдан буён сайёҳларнинг табиат ва санъат мўъжизаларига зиён етказиб келаётгани борасида шикоятлар қилиб келади. Лекин сайёҳлик яқин вақтгача иқтисодиётнинг анчагина чекланган соҳаси эди. XIX аср бошларида саёҳат асосан бой аслзодалар ва олий маълумотли кишиларга хос машғулот эди. Оммавий туризм XIX асрнинг 40-йилларидан бошлаб ўрта синф юзага келиши билан ривожлана бошлади.

    Агар туризмни капитализм яратган ҳодиса деб ҳисобласак, фавқулодда туризм капитализм сўнгги даврининг ҳосиласидир. Селфи таёқчасини ушлаганча ҳалок бўлаётганлар, тарихий портларда тўхтаб ўтишга муккасидан кетган круиз лайнерларининг швед столи услубида безатилган дастурхони тугаганидан сўнг синдирилаётган санъат асарлари, нозик табиат гўзалликларининг емирилиши капитализмнинг сўнгги даврига хос бўлган  сайёҳлик натижасидир. Бугунги кунда жуда кўпчилик оммавий сайёҳлик йўналишларини танламоқда. 1,6 миллион аҳолиси бўлган Барселонага ҳар йили 30 миллионга яқин сайёҳ ташриф буюради, 50 минг аҳоли истиқомат қиладиган Венеция йилига 20 миллион сайёҳни қабул қилади. Бу шаҳарлар резина эмаски, чўзилиб, ўз бағрига истаганча сайёҳни сиғдира олса.

    Сайёҳлар оқими кўпайишига энг аввало макроиқтисодий кўрсаткичлар яхшиланганини сабаб қилиб кўрсатиш мумкин. Ўрта синф даромадлари ўсди ва улар саёҳат қилиш учун молиявий имкониятга эга бўлди. Хитой бу борада асосий ўринларни эгаллаб келмоқда. Кейинги 18 йилда хитойлик саёҳатчилар сони 2000 йилдаги 10,5 миллиондан 156 миллион нафарга етди. Дунё миқёсида олиб қаралса, 1960 йилда сайёҳлар сони 70 миллионни ташкил қилган эди, бугунда эса бу рақамлар 1,4 миллиардни кўрсатмоқда. Оммавий сайёҳлик кенг ёйилиб бораётган ҳодисага айланди.

    Саёҳат учун сарфланадиган харажатларнинг арзонлашуви, чипталар, турар-жой ва озиқ овқатларнинг арзонлашуви сайёҳлик саноатини ўсишига олиб келди. Бу эса Америка, Европа ва Осиё бўйлаб саёҳат қилишни қулайлаштирди.

    Ижтимоий тармоқлар, Yelp, TripAdvisor каби сайтлар, ОАВ ҳам сайёҳлик саноати ўсишига улкан ҳисса қўшмоқда. Айрим мамлакатлар учун сайёҳлик саноати бойиш ва сайёҳлар ҳисобига яшаш имконини бераётганини ҳам назардан қочирмаслик лозим.

    Айрим машҳур зиёратгоҳлар сайёҳлар сонини камайтириш мақсадида бир қатор чораларни ишлаб чиқмоқда; нархларни ошириш, зиёратчилар сонини чеклаш шулар жумласидан.

    Маҳаллий аҳолининг шикоятларига қарамасдан, фавқулодда сайёҳлик ўсиб бормоқда. Сайёҳликнинг ижобий тарафлари – маданият оммалашувига, сармоя ҳаракатланишига, жамият демократиялашувига ҳам таъсир этмоқда. Фавқулодда сайёҳликнинг ҳам ўзига хос ижобий қирралари бор.

    14.06.2019, 17:03   Изоҳ (0)   39295
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Крайстчерчда 51 кишини ўлдиришда айбланаётган шахс ўз айбини тан олишдан бош тортди

    14.06.2019, 16:35

    Эрон Уммон бўғозида нефть танкерларига ҳужумга алоқадор эканлиги ҳақидаги айбловларни рад этди

    14.06.2019, 12:35

    Трамп АҚШ президенти самолётининг янгиланган дизайнини тақдим этди

    14.06.2019, 11:50

    Исроил бош вазирининг рафиқаси давлат бюджети ҳисобига овқат буюртма қилишда айбланди

    14.06.2019, 09:32

    Атамбаев собиқ президент мақомидан маҳрум этилиши мумкин — махсус комиссия тузилди

    14.06.2019, 09:11

    Додон демократларни уни ўлдиришга тайёргарлик кўришда, судни эса қонунни бузганликда айблади

    14.06.2019, 01:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси



    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди



    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Арсенал” Уилям Салиба билан шартномани узайтиради

    Спорт | 29 июл, 12:20

    Андижондаги каналга корхонадаги авария сабаб нефть оқиб кетди

    Ўзбекистон | 29 июл, 12:08

    Колумбия собиқ президентига жиноий иш очилди

    Дунё | 29 июл, 12:05

    Барбод бўлган карьера ва қимматга тушган ажрим: хиёнати кутилмаганда фош бўлган миллиардерлар

    Шоу-бизнес | 29 июл, 11:51

    Германия ҳарбий бюджетини рекорд даражада оширади

    Дунё | 29 июл, 11:45

    Instagram: Афруза она бўлди, Гули Асалхўжаева ўғлини уйлантирди, Райҳон бир ўлимдан қолди 

    Маданият | 29 июл, 11:38

    Асли ўзбекистонлик бўлган UFC жангчиси Шавкат Раҳмоновнинг турмуш ўртоғи 10 йилга қамалиши мумкин

    Спорт | 29 июл, 11:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.