Карпатортида момақалдироқ пайти салонида 5 киши бўлган юк машинаси дарёга қулади. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
Тячев туманининг Тарасовка қишлоғида яшовчилар ўтин йиғиштириш учун ўрмонга йўл олгани айтилмоқда. Уйга қайтиш чоғи ЗИЛ-131 ҳайдовчиси ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бошқарувни уддалай олмаган.
Авария оқибатида машинада бўлган барча 5 киши, жумладан, икки нафар ўрмон хўжалиги ходими ҳалок бўлди.
4 кишининг жасади топилган, бешинчи қурбонни қидириш ишлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)