Одессадаги руҳий касалликлар шифохонасида содир бўлган ёнғинда яна бир киши касалхонада вафот этди, деб хабар берди «Korrespondent.net».
Қайд этилишича, ҳалок бўлганларнинг умумий сони 7 нафарга етган. Жабрланганларнинг тўрт нафари касалхонада қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Одессадаги руҳий касалликлар шифохонасидаги ёнғин 10 июнда содир бўлган. Ҳодиса вақтида шифохонада 53 киши бўлган.
Шифохонада асосан 70—90 ёшдаги беморлар даволанаётган эди. Уларнинг аксарияти оғир аҳволда бўлиб, ёнғин вақтида мустақил ҳаракатлана олмаган.
Одессада ҳалок бўлганлар хотираси учун мотам эълон қилинган.
Изоҳ (0)