Гонконг полицияси ҳукумат биноларини тўсиб қўйган намойишчиларга қарата резина ўқ билан ўт очди. «Эхо Москви»нинг ёзишича, полициячилар намойишчиларни тарқатиш учун қалампирли газ ва тўқмоқлардан ҳам фойдаланган.
Гумонланувчиларни Хитойга экстрадация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасига норозилик билдириб, айрим маълумотларга кўра, 1 миллионга яқин одам Гонконг кўчаларига чиққан.
Қайд этилишича, бу 1997 йили Буюк Британия Гонконгни Хитой ихтиёрига қайтарганидан бери ўтказилган энг катта оммавий норозилик намойишига айланган.
Изоҳ (0)