Россия Арктикадаги ҳарбий фаоллигини кучайтирмоқда. Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Исландия бош вазири билан ўтказилган қўшма матбуот анжуманида маълум қилган. «РБК»нинг ёзишича, учрашувда томонлар Узоқ Шимолдаги вазиятни муҳокама қилган.
«Узоқ Шимолда кескинлигимиз паст даражада ва у ерда ҳарбийлар иштироки, айниқса россиялик ҳарбийлар имкониятлари ортиб боряётганига қарамай, бундай даражани сақлаб қолиш бўйича ишларни давом эттиришга ҳаракат қилишимиз керак. Асосий мақсад доим шундан иборат бўлган», — деган НАТО бош котиби.
Аввалроқ Россия ҳарбийларининг ўз мудофаа салоҳиятини оширгани ҳақида АҚШнинг Европадаги қўшинлари қўмондони Кёртис Скапарротти маълум қилган эди. Шу сабабли, унинг таъкидлашича, иттифоқчилар қўшини ҳудуддаги «режаларини янгилаган».
Россия президенти Владимир Путин бундай гап-сўзларга изоҳ бераркан, НАТО авиацияси Арктика ва Болтиқ денгизи устида Россия ҳарбий ҳаво кучларига нисбатан фаолроқ ҳаракат олиб бораётганини таъкидлаб ўтган.
Изоҳ (0)