• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Иван Голунов озодликка чиқди. Уни ўнлаб журналистлар ва яқинлари кутиб олди (видео)

    Meduza нашри мухбири Иван Голунов ўзига нисбатан илгари сурилган гиёҳванд моддалар бўйича айблов тўхтатилгани сабаб озодликка чиқди. У ўзини қўллаб-қувватлаб турган барчага миннатдорчилик билдириб, олдингидек суриштирув ишларини давом эттиришини маълум қилди.

    Фото: «Ведомости»

    Фото: «Ведомости»

    Иван Голунов — Россияда антикоррупция терговларига ихтисослашган таниқли журналист. Унинг материаллари асосан Meduza ва «РБК» нашрлари чоп этилади. Оилали, 36 ёш.

    Иван 6 июнь куни Москвадаги «Гуллар булвари»да қўлга олинган эди. 7 июнь куни терговчи Голуновнинг таниши билан боғланиб, журналист мефедрон (гиёҳванд модда) сотишга уринганида қўлга олинганини маълум қилган.

    Кейинроқ, Россия Ички ишлар вазирлиги Иваннинг ёнида 5 та ўрамда кукунсимон модда, уйидан эса 3 селофан пакетда шу турдаги моддалар ва тарози топилганини маълум қилиб, буни исботловчи суратларни эълон қилганди. Бироқ Голуновнинг яқинлари ва ҳамкасблари эълон қилинган суратлар журналистнинг уйида олинмаганини билдиришган. Натижада полиция 9 та суратнинг 8 таси Голунов яшаган уйда олинмаганини тан олган.

    Иван Голуновнинг фикрича, ўзининг қўлга олинишига дафн маросимлари бизнеси бўйича ўтказган суриштирувлари сабаб бўлган. Голуновнинг бу борадаги суриштирувнинг мавзуси «Тобут, қабристон, миллиардлаб рубль. Амалдорлар, куч тузилмалари ва жиноятчилар дафн маросими бозорини қандай қилиб бўлиб олган» деб номланади.

    Журналистнинг ҳамкасблари ва жамоатчилик вакиллари ҳам худди шу фикрда. Шу сабабли улар фаоллик кўрсатиб, нозорилик билдирди. 8 июнь куни Москва судининг қарорига кўра, Иван Голунов икки ой уй қамоғига ҳукм қилинди.

    Голуновни нафақат Meduza’даги ҳамкасблари, балки бошқа кўплаб нашрлар, федерал ОАВда ишловчи журналистлар, шунингдек, таниқли шоу-бизнес вакиллари (Земфира, «Би-2» ва Борис Гребенщиков ва ҳоказо) ҳам қўллаб-қувватлади.

    10 июнь куни тонгда Россиянинг «Ведомости», «Коммерсантъ» ва «РБК» газеталари тарихда биринчи бор бир хил муқова чоп этиб, Иван Голуновнинг ёнини олиб чиқди.

    Фото: «Ведомости»

    Фото: «Ведомости»

    ОАВ журналистнинг қўлга олинишида ҳуқуқ-тартибот идораларининг ҳаракатлари қонун доирасда бўлганлиги текшишни талаб қилди. Кўплаб журналистлар норозилик акциясини уюштириб, Голуновни озод қилинишини сўради.

    Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков 10 июнь куни журналистлар билан Голунов ишини муҳокама қилган. У журналистга нисбатан айбловда эълон қилинган суратлар сохта эканлигини тан олган.

    11 июнь куни Россия ИИВ вазири Владимир Колокольцев журналистдан барча айбловлар олиб ташланганини шахсан маълум қилди. Колокольцевнинг таъкидлашича, Голунов иши билан шуғулланган барча ходимлар текширув ўтказилаётгани сабаб хизмат вазифасидан озод этилган. Текширув ишлари Тергов қўмитасига берилган.

    Кадр: YouTube

    Кадр: YouTube

    Иван Голунов Москва вақти билан соат 20:53 да Москва ИИВ ББ тергов бошқармасининг биносидан чиқиб келган. Журналистнинг бошқармани тарк этаётганини «Дожд» телеканали тўғридан-тўғри эфирга узатган. Голуновни кўчада ўнлаб журналистлар ва яқинлари кутиб турарди.

    «Бунақа воқеа мен билан содир бўлиши ҳеч қачон хаёлимга ҳам келмаган. Менга етказилган маънавий зарарга бадал — бу каби воқеа мамлакатимизда бошқа ҳеч ким билан содир бўлмаслиги лозим», — дейди Голунов.

    12.06.2019, 07:22   Изоҳ (0)   25224
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жанубий Корея КХДРга гуманитар ёрдам учун БМТга 8 млн доллар беради

    12.06.2019, 01:30

    Британиялик аёл шифокорларга қулоқ солмай, боласининг ҳаётини сақлаб қолди

    12.06.2019, 00:30

    Украинанинг собиқ президенти Порошенконинг мол-мулки июньда ҳибсга олиниши мумкин

    11.06.2019, 21:50

    Путиннинг дўсти яширин битим асосида «Ренессанс капитал»дан улуш олган

    11.06.2019, 21:15

    Голуновнинг ишидан кейин Россия ИИВнинг Москва бўйича бош бошқармасининг иккита бошлиғи истеъфога чиқарилади

    11.06.2019, 20:05

    Қирғизистонда журналистни ҳақорат қилган ҳукумат вакили лавозимидан бўшатилди

    11.06.2019, 19:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    НАСА ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.