Санкт-Петербург портида божхоначилар Эквадордан келган контейнер ичида балиқ консервалари билан бирга 400 килограмм кокаин ҳам борлигини аниқлади. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Ушбу туркум 2,5 миллион наркотик дозага мўлжаллангани ва умумий қиймати 4,5 миллиард рубль эканлиги билдирилмоқда.
Кокаин ҳар бири 8 килограмм чиқадиган брикетларда бўлган. Брикетлар эса қопларга жойланган.
Ҳозирда божхона ва полиция ходимлари мазкур контрабанда иштирокчиларини аниқламоқда.
Изоҳ (0)