Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан бозорлар маъмурияти билан ҳамкорликда Навоий шаҳри ҳудудида жойлашган бозорларнинг ёнғинга қарши техник ҳолати ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда Навоий вилояти ФВБ матбуот хизмати хабар берди.
Ўрганишлар давомида носоз ҳолга келиб қолган 16 та электр мосламаси, кириш йўлларига қўйилган 4 та сунъий тўсиқ ва автомобиль йўлларига ўзбошимчалик билан қурилган вақтинчалик савдо расталари олиб ташланди.
Изоҳ (0)