Франция терма жамоаси ҳамда ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе фаолиятидаги 100-голини урди, дея хабар берди Блеачер Репорт.
Ҳужумчи ўзининг юбилей голини Евро—2020 мусобақаси саралаш босқичида Андорра термасига қарши ўйинда урди (4:0).
Қайд этилишича, 20 ёшли француз ушбу натижага «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ва «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдудан кўра тезроқ эришди. Роналду 100-голини 22 ёш 356 кун, Месси эса 22 ёш 97 кунлик бўлган вақтда урганди. Мбаппе эса 100-голини 20 ёш 173 кунлик вақтида урди.
Маълумот учун, Мбаппе ПСЖ таркибида 60 та, «Монако»да 27 та ва Франция терма жамоаси сафида 13 та гол уришга муваффақ бўлди.
Аввалроқ Мбаппе Мадриднинг «Реал» клубига 230 миллион евро эвазига ўтиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)