• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги Навоийда шифокорга қилинган таҳдид юзасидан: Тиббий маданият шифокорга нисбатан муносабатдан бошланади

    Ижтимоий тармоқларда «Ўзбекистонда яна бир шифокорга таҳдид қилинган видео тарқалди» сарлавҳали материал тарқалган эди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу масала юзасидан ўз фикрини билдирди.

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    «Тиббий маданиятнинг бирламчи белгиси шифокорга нисбатан муносабатдан бошланади. Минглаб, миллионлаб инсонлар дардига малҳам бўлишга бел боғлаган тиббиёт ходимлари беморнинг қариндошлари томонидан ҳақорат қилиниши, айрим ҳолларда эса, ҳатто, тан жароҳати етказилишини қандай баҳолаш мумкин? Бундан ҳолатлар шифокорлар руҳиятига салбий таъсир қилиши, шунингдек, ёшларнинг ушбу касбга нисбатан қизиқишининг сўнишига сабаб бўлиши мумкин, – дейди Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова. – Жамиятимизда фуқароларнинг шифокорларга тажовуз қилиш каби ҳолатларнинг кўпайиб кетаётганини ҳисобга олиб, ушбу иллатнинг олдини олишни энг самарали йўлларидан бири сифатида тиббиёт ходимига нисбатан содир этилаётган ноқонуний хатти-ҳаракатлар учун қатъий жавобгарликни кучайтириш, ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан зарур чоралар кўрилиши лозим, деб ҳисоблаймиз».

    Элмира Баситханова

    Элмира Баситханова
    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    Аниқланишича, 2019 йил 16 январь куни соат 23:00 ларда Навоий вилояти Навбаҳор туман тиббиёт бирлашмаси қабул бўлимида шошилинч тиббий ёрдам бўлими навбатчи терапевт шифокори А.Э.га Навбаҳор туман «Арабхона» МФЙда яшовчи фуқаро I.Э 4 ойлик фарзандининг безовта бўлганлиги сабабли навбатсиз кириб келади. Шифокор А.Э. ҳомиладор аёлни тиббий кўрикдан ўтказаётган бўлишига қарамай, боласини кўришини айтади. Ҳақоратли сўзлар билан пўписа қилиб, шифокорга таҳдид қилган ва ҳаттоки урмоқчи бўлган. Шифокор А.Э. педиатр шифокор эмаслиги ҳамда педиатр шифокор бўлимда бошқа, оғир аҳволдаги болани тиббий кўрикдан ўтказаётганини тушунтиришга қарамай, фуқаро I. Э. жанжал қилган ва боласини шифокорларга кўрсатмасдан уйига олиб кетган. Бола бугунги кунда соғлом, режали эмлашларни ўз вақтида олиб келмоқда ҳамда ҳудуд шифокорларининг доимий назоратида турибди.

    Айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан Навбаҳор туман Ички ишлар бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    «Маълумотларга кўра, биргина Ресупублика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудлардаги филиалларида 2018 йил ва 2019 йилнинг ўтган уч ойи давомида 40 дан зиёд тиббиёт ходимларига бемор ва бемор қариндошлари томонидан тан жароҳати етказиш билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилган. Уларнинг аксарияти бўйича ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан тегишли чоралар кўрилган бўлсада, ҳамон етарли чора кўрилмаган ҳолатлар ҳам мавжуд. Жумладан, Марказнинг Сурхондарё вилоят филиали педиатрия бўлимида шифокор Г.М.ни тиббий ёрдам кўрсатилаётган беморнинг онаси урган. Шунингдек, Хоразм вилоят филиалида 103 чақирувида бемор кўриги вақтида шифокор Т.Қ.ни беморнинг отаси маст ҳолда урган. Ҳар икки ҳолат бўйича тегишли органларга хабар берилган бўлса-да, ҳозирча чора кўрилгани йўқ. Бу каби мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин, – дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги юридик бўлими бошлиғи Руслан Муҳаммадиев. – Афсуски, юқоридаги каби иллатлар йўқолиш ўрнига кўпайишда давом этмоқда. Қувонарлиси, биз ички ишлар, прокуратура идораси ёки суд ходимига нисбатан бундайтажовуз бўлганини жуда кам эшитамиз. Бунга нима сабаб? Сабаби битта. Қонунни бундай шаклда бузмоқчи бўлган фуқаро қилмиши учун оёғини ерга теккизмай олиб бориб, қамаб қўйишлари мумкинлигини билади. Бу эса бугунги кунда яхши профилактик самара бермоқда. Улар каби жамият ва халққа хизмат қилаётган тиббиёт ходимига нисбатан тажовуз қилганлик учун кўзда тутилган жиноий жазолар эса бирмунча либерал. Оқибатда эса ҳеч бир айби бўлмаган тиббиёт ходимининг соғлиғига тиклаб бўлмайдиган зарар етказган шахслар ҳам айрим ҳолларда амалда ҳеч қандай жазо ўтамасдан қолиб кетаётганлигини аччиқ алам билан қайд этиб ўтмасдан иложимиз йўқ».

    Руслан Муҳаммадиев

    Руслан Муҳаммадиев
    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    Нима бўлганда ҳам Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт ходимларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларни ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракатлардан асраш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида бундан буён ҳам тегишли чораларни кўриб боради.

    10.06.2019, 18:48   Изоҳ (0)   11321
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонликлар беш ойда тиббий ёрдамга 4 миллиондан ортиқ мурожаат қилди

    10.06.2019, 18:37

    «Ўзстандарт» қиймати 148,8 млрд сўмдан ортиқ бўлган маҳсулотларнинг тегишли меъёрларга жавоб бермаслигини аниқлади

    10.06.2019, 18:26

    Ўзбекистонлик депутат қонунчиликда «квартира» сўзини «хонадон»га алмаштиришни таклиф қилди

    10.06.2019, 17:51

    Ўрта Чирчиқ туманида 19 ёшли йигит сувга чўкиб кетиб ҳалок бўлди

    10.06.2019, 17:38

    Самарқандда алимент пули тўламаган отанинг Lacetti’си сотувга қўйилди

    10.06.2019, 17:24

    Ангренлик фуқаро ўзаро жанжал оқибатида ўгай отасини пичоқлади

    10.06.2019, 17:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.