Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифаси вакили ўзбекистонлик Шоҳжаҳон Эргашев (16 та ғалаба, 14 та нокаут) профессионал боксдаги ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.
9 июнь куни Россия мезбонлигида ўтган жанг оқшомида Шоҳжаҳон Эргашев профессионал боксдаги 17-жангида россиялик Максим Чурбановга (13 та жанг, 8 та ғалаба, 4 та мағлубият, 1 та дуранг) қарши жанг қилди. Шоҳжаҳон рақибини учинчи раунддаёқ нокаутга учратиб, жангни муддатидан аввал ўз фойдасига ҳал этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик яна бир боксчи Исроил Мадримов профессионал боксдаги учинчи жангида нокаут эвазига ғалаба қозонгани ҳақида хабар берилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)