Бугун, 10 июнь Ўзбекистон ҳудудига жанубий Урал томонларидан салқин ҳаво оқими кириб келди, бу ҳақда ЎзА маълумот беради.
Бундай ҳолатда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Фарғона водийси вилоятларида ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати пасаяди ва 25—30 даража атрофида бўлади.
11 июнда республика бўйлаб кириб келган салқин ҳаво оқими таъсири сақланиб туради. Мамлакатда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади, фақат Тошкент вилояти, Фарғона водийси вилоятлари ва республиканинг тоғли ҳудудларида кечаси ва эрталаб об-ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати фони сақланиб туради (25—30 даража), бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 3—6 даражага пастдир.
10—11 июнда баъзи жойларда шамол кучайиб, секундига 15—20 метр тезликда эсади.
Кейинчалик салқин ҳаво чекинади ва Туркманистондан илиқ ҳаво кириб кела бошлайди. Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 17—22 даражагача, кундузи 33—38 даражагача аста-секин кўтарилади.
Изоҳ (0)