Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши ҳузуридаги Ёшларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш маркази Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш республика маркази этиб қайта ташкил этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Таълимнинг барча босқичларида психологик хизмат кўрсатувчи тузилмалар учун мулоқот майдони сифатида фаолият юритиш марказ фаолиятнинг асосий йўналиши этиб белгиланди.
Қарор билан Ўзбекистонда психологик хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси ҳам тасдиқланган ҳамда тегишли ташкилот ва идораларга:
- 2019/2020-ўқув йилидан бошлаб психология таълим йўналиши бўйича талабаларни давлат гранти асосида мақсадли қабул қилиш;
- магистратура босқичида психология бўйича мутахассисликлар квоталарини кескин ошириш чораларини кўриш
Изоҳ (0)