Тошкентдаги дўл аралаш ёмғир «Ашхобод» боғидаги чархпалак кабиналарини чайқалтирди (видео)
Тошкентнинг «Ашхобод» сайилгоҳида 5 июнь куни рўй берган дўл аралаш ёмғир вақтидаги фавқулодда ҳолат тасвирлари тарқалди.
Видеода шиддатли жала туфайли чархпалак кабиналари чайқалаётгани, унинг ичидагилар саросима ва қўрқувга тушиб, бақир-чақир қилаётганини кўриш мумкин.
Боғ ҳодимлари кучли шамол туфайли чайқалаётган кабиналарни тўхтатиш ва одамларни пастга тушишига ёрдам беришга уринган.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар