Тошкентнинг Чилонзор туманида яшовчи «Қорақалпоғистон доривор ўсимликлар» МЧЖ раҳбари Р.Д. «Tehg-rash» МЧЖ бошлиғи Л.Ц.нинг пулларини конвертация қилиб беришини айтиб, алдов йўли билан ундан 1 миллиард 80 миллион сўм олган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бироқ у берган ваъдасини бажармай, пулларни ўзлаштириб юборган.
Кўрилган чоралар натижасида Р.Д. қўлга олинди.