Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси Цзян Янь Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтига келди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Элчи инновация ва илмий тадқиқотлар кластерида хитойлик талаба ва магистрлар билан суҳбатлашди. Институтнинг кенг қамровли таълим ва илмий фаолиятини юқори баҳолади.
Институтнинг 5 нафар талабаси Хохай университетида таълим олмоқда. Тез орада Хитойнинг Нанкин университети билан ҳамкорликда қўшма магистратура дастурлари амалга оширилиши режалаштирилган. Шунингдек, Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб, смарт (ақлли) университет фаолияти йўлга қўйилмоқда. Смарт университетда талабалар ақлли қурилмалар орқали назорат қилинади, интерактив доскалар орқали таълим берилади.
Элчи хоним институт қошидаги International House академик лицейининг смарт аудиторияларини ҳам бориб кўрди. Мамлакатлар ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш таклифлари билан ўртоқлашди.
Изоҳ (0)