Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин Россия раҳбари Владимир Путин — унинг энг яқин дўсти эканлигини эътироф этди, деб ёзади «Газета.ru».
Унинг айтишича, улар олти йил ичида қарийб 30 марта учрашган.
«Россия мен энг кўп ташриф буюрадиган чет давлат», — деди у.
Си Цзиньпиннинг қўшимча қилишича, музокаралар жуда самимий ва дўстона муҳитда ўтган.
Путин, ўз навбатида, Си Цзиньпинга Москва ҳайвонот боғига берилган иккита панда учун миннатдорлик билдириб, буни ишонч ва дўстлик ишораси деб атади.
Изоҳ (0)