НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Брюсселда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Украина президенти Владимир Зеленский билан Донбасс аҳолисига Россия паспортини бериш масаласини муҳокама қилганини маълум қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.
Йенс Столтенбергнинг сўзларига кўра, Москванинг бундай ҳаракатлари Украина шарқидаги вазиятни беқарорлаштиришга ҳаракат қилаётганига мисол бўла олади.
Апрель ойи охирида Россия президенти Владимир Путин Донеск ва Луганс халқ республикалари аҳолиси учун паспорт олиш тартибини соддалаштирган ва гуманитар мақсадда тегишли фармонни имзолаган эди. Украина ҳукумати эса бундай ҳаракатларни танқид қилиб, Донбасс аҳолисининг Россия паспортини ноқонуний деб топган.
Россия ИИВ 3 июнь куни юқоридаги фармон имзоланганидан сўнг Донбасс аҳолисидан Россия паспортини олиш истагини билдирган минглаб мурожаатлар келиб тушганини маълум қилган.
Изоҳ (0)