Хитой раҳбари Си Цзиньпин Россия президенти Владимир Путин билан ҳар бир учрашувини ўзгача илиқлик билан эслашини айтди. «ТАСС»нинг ёзишича, Россияга ташрифи давомида маҳаллий нашрларга берган интервьюда маълум қилган.
«Ведомости»нинг ёзишича, Си Цзиньпин 2013 йилдан бошлаб Путин билан 30 марта шахсан учрашганини, у билан доим телефонда мулоқот қилишини ва хат ёзишиб туришини таъкидлаган.
Унинг сўзларига кўра, Путин билан суҳбати доим чуқур ва «кенг доирадаги мавзуларда» бўлади. Хитой раҳбари, шунингдек, бошқа чет эллик раҳбарларга нисбатан Путинни «энг яхши ва ишончли дўст» деб атаган.
Сзинпиннинг фикрича, Россия ва Хитой раҳбарларининг «дунёда содир бўлаётган жараёнларга нисбатан қарашлари бир хил» ва давлатни бошқариш борасидаги қабул қилган концепциялари ҳам кўп жиҳатдан ўхшаш.
Хитой раҳбари Россияга ташрифи 5 июнь куни бошланади. Музокаралар Москвада бўлиб ўтади ва 6—7 июнь кунларигача давом этади. Унинг ташрифи давомида 30 дан ортиқ ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)