Аргентиналик футбол афсонаси Диего Марадона «Манчестер Юнатед» бош мураббийи бўлиш истаги борлигини маълум қилди. Бу ҳақда FourFourTwo хабар берди.
«Агарда «Манчестер Юнайтед»га бош мураббий керак бўлса, мен тайёрман.Улар дунё бўйлаб кўплаб либосларини сотишини биламан, шу билан бирга жамоа совринларни ҳам қўлга киритиши лозим. Мен бу ишни қила оламан.
«Манчестер Юнайтед» узоқ йиллар давомида менинг энг севимли инглиз клубим бўлиб келган.
Унинг кўплаб яхши ўйинчилари бўлган ва Алекс Фергюсон қўл остида ажойиб жамоа шаклланганди», — дейди Марадона.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)